Янги Зеландияга етиб келган круиз кемасида пушти ранг какаду топилди. У Австралиянинг Брисбен шаҳридан (Квинсленд штати) сузиб келган, деб ёзади TJournal.
Қазилма саноат вазирлиги ходимлари (Ministry for Primary Industries) 2300 километр йўл давомида қушни пайқамаган.
Уни кема Милфорд кўрфазига етиб келгандан кейингина портда кўришган. Ходимлар қуш билан нима қилишни ҳал қилиши керак эди: маҳаллий иқлим унга тўғри келмас, уни ташиш учун эса ухлатиб қўйишга тўғри келар эди. Бунинг ўрнига тўтиқушни алоҳида бўш каютага боғлаб қўйишди.
Қуш Янги Зеландияда қолса, маҳаллий қушлар учун хавфли инфекциялар ташувчиси бўлиши мумкин эди. Кемадаги ветеринар какаду териси остида унинг эгаси микрочипини аниқлади. У эса, ўз навбатида, Брисбенда қушнинг йўқолганлиги ҳақида эълон берган. Тўтиқуш унга топширилади.
Изоҳ (0)