WSB олдидан Ҳиндистон мезбонлик қилаётган India Open бокс турнирига жўнаб кетган Ўзбекистон делегациясининг 10 боксчисидан 7 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.
India Open. Ўзбекистонлик яна икки боксчи мағлуб бўлди. Қолган 7 спортчи бугун ярим финалда жанг қилади
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонга асосий эмас, балки аралаш таркиб билан борганди. Шунга қарамай, финалда жанг қилиш ҳуқуқини энг кўп ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари қўлга киритди.Бугун — 1 февраль куни финал жанглари бўлиб ўтади. Уларда рингга чиқадиган жуфтликлар билан қуйида келтирилган рўйхат орқали танишиш мумкин. Рақиблардан икки нафари Кубадан, яна бири мўғулистонлик, қолгани эса ҳиндистонлик.
Қайд этиш керак, ярим финалда Баҳодир Жалолов айнан кубалик рақибини таслим қилишга эришганди.
Изоҳ (0)