АҚШ давлат котибининг дипломатик хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Майкл Эванофф Америка маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари Россиянинг ёпиқ дипломатик объектларини тўлиқ дахлсизликда сақлаётганлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Маҳаллий ҳуқуқни муҳозафа қилиш органлари ҳозирги вақтда фойдаланилмаётган барча объектлар хавфсизлигини сақламоқда. Ҳеч кимга киришга рухсат берилмаяпти. Улар тўлиқ дахлсизликда сақланмоқда», — деди Эванофф.
Давлат департаменти аввалроқ Россиянинг Сан-Францискодаги элчихонаси, Вашингтондаги савдо ваколатхонаси биноси ва Нью-Йоркдаги савдо ваколатхонаси ижара биносини 2 сентябргача ёпишни талаб қилган эди.
Изоҳ (0)