Муродов Отабек Бахритдинович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
«2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5320-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 бандига мувофиқ Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)