Испаниянинг Беньвенида қишлоғида дунёдаги энг кекса эркак ҳисобланган 113 ёшли Франциско Нуньес Оливейра вафот этди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берди, деб ёзади Daily Afisha.
Оливейра 1904 йилда Беньвенидада дунёга келган. Унинг тўрт нафар фарзанди, тўққиз набираси ва 15 эвараси бор.
У ўзининг узоқ яшаш сирини далада ишлаш ва қишлоқнинг бир маромдаги яшаш тарзида деб атайди. 90 ёшгача у соғлиғидан шикоят қилмаган.
Ҳозирда сайёрадаги энг кекса эркак номига 1905 йилда дунёга келган япониялик Масадзо Нонака ва немис Густав Гернет даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)