Ўзбекистон терма жамоаси ҳар тўрт йилликнинг энг муҳим футбол мусобақаси — Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Шундай бўлса-да, тарихда илк бор ФИФА кубоги Ўзбекистонга келади.
FIFA World Cup™ томонидан Trophy Tour by Coca-Cola акцияси доирасида ягона ва такрорланмас ФИФА кубоги биринчи маротаба Ўзбекистонга олиб келинади. Тур доирасида матбуот анжумани ўтказилади, шунингдек, кубок ўзбекистонликлар учун намойиш этилади.
Trophy Tour by Coca-Cola тадбири ҳар 4 йилда бир марта — Жаҳон Чемпионати бошланишидан олдин бўлиб ўтади. Жаҳон кубоги бунгача Марказий Осиё мамлакатларига саёҳат қилмаганди.
6 февраль куни Тошкентдаги тарихий воқеа давомида сиз Coca-Cola’нинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифасида ўтадиган онлайн-танловда 50 та чиптадан бирини ютиб олишингиз мумкин.
Батафсил маълумот ташкилотчиларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида акс этган.
Изоҳ (0)