Times Higher Education журнали дунёнинг энг чиройли университетлари рўйхатини тузди, деб ёзади National Geographic.
1-ўрин: Болонья университети
Италиянинг Болонья университети дунёнинг энг қадимги университети ҳисобланади. Унга 1088 йилда асос солинган.
2-ўрин: Саламанка университети
Испаниядаги Саламанка университети мамлакатдаги энг қадимий университет ҳисобланади. Унга 1134 йилда асос солинган. У хорижий талабалар учун курсларни таклиф қилган биринчи ўқув муассасаси бўлган.
3-ўрин: Коимбра университети
1290 йилда асос солинган Коимбра университети Португалияда тепалик ёнбағрида жойлашган. Юқоридан Коимбра шаҳри манзараларини кўриш мумкин.
4-ўрин: Росток университети
Росток университети Германиянинг энг қадимий университетларидан бири ҳисобланади. Биноларидан аксарияти готика услубида барпо этилган.
5-ўрин: Орхус университети
Орхус университети Даниянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турадиган шаҳрида жойлашган. Мазкур университет инсон ижоди ва табиат яратган нарсалар уйғунликда мавжуд бўлишининг ёрқин тимсолидир.
6-ўрин: Гданьск политехника университети
Гданьск технология университети кампуси бир нечта архитектура услубларида қурилган. Унинг бош биноси (қуйироқдаги суратда) янги ренессанс услубида лойиҳалаштирилган ва университетнинг энг машҳур биноларидан ҳисобланади.
7-ўрин: Уппсала университети
Уппсала университети архитектор Герман Теодор Холмгрен томонидан роман услубида лойиҳалаштирилган.
8-ўрин: Гренобль университети — Альплар
Франциянинг Гренобль шаҳрида жойлашган университет Альп тоғлари рўпарасида жойлашган. Кампус ҳудуди 175 гектар майдонни эгаллаган.
9-ўрин: Тринити-коллеж (Дублин)
Дублиндаги Тринити-коллежига 1592 йилда асос солинган. Коллеж биносида бир неча марта фильмлар суратга олинган.
10-ўрин: М.В.Ломonosов номидаги Москва давлат университети
Москва университети Россиянинг қадимий университети ҳисобланади. Унга 1755 йилда асос солинган.
Изоҳ (0)