Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги Ўш бозорида 118 та савдо нуқтаси ёниб кетди, деб ёзади KNews республика фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Муассаса маълумотларига кўра, «Сейтек» бозорида 108 та, «Берекет Плюс» бозорида эса 10 та савдо нуқтаси аланга ичида қолган.
Умумий ёнғин майдони 3,5 минг квадрат метрни ташкил қилган. Айни пайтда ёнғин сабаблари ва моддий зарар суммаси аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўш бозори ҳудудидаги ёнғин 30 январь куни юз берган эди.
Изоҳ (0)