Фарғона вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини тўлиқ очиб берувчи логотипни яратиш бўйича танлов 2018 йилнинг 25 январидан 28 февралига қадар ўтказилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Хабарда логотип лойиҳаси қандай параметрлар бўйича баҳоланиши батафсил айтилган. Шунингдек, қўмитанинг www.uzbektourism.uz сайтида шу йилнинг 5—15 март кунлари халқ томонидан овоз бериш ўтказилади, бу эса танловнинг асосий шартларидан биридир.
Комиссия аъзолари томонидан танлаб олинган энг ўзига хос логотиплар Интеллектуал мулк агентлиги экспертизасидан ўтиши шарт.
Халқ овоз бериб, 1, 2, 3-ўринларга лойиқ кўрилган ғолиблар апрель ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида эълон қилинади ва тақдирланади.
Изоҳ (0)