Фаолиятини океан ортида давом эттираётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Санжар Раҳмонов профессионал боксда илк бор NABF чемпионлик камарини қўлга киритди, деб ёзди «Оламспорт».
Проф боксда мағлубиятсиз одимлаётган Санжар Раҳмонов 27 январь куни Хайлон Уильямсга қарши рингга чиқади
Проф рингдаги 11-жангини америкалик Хайлон Уильямсга қарши ўтказган Раҳмонов, рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Бу унинг 11-жангидаги 10-ғалабаси эди. Санжар ҳозирча мағлубият нима эканини билмайди. Унинг 1 та жангида ғолибни аниқлашнинг иложи бўлмаган.Халқимни, яқинларимни ва мен учун дуода бўлган барча инсонларни янги ғалабам билан табриклайман. NABF чемпионлик камари профессионал фаолиятимдаги илк соврин бўлди ва у энг сўнггиси бўлиб қолмайди.Санжар Раҳмонов профессионал боксда афсонавий Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси номидан рингга чиқади.Санжар Раҳмонов, бокс устаси
Изоҳ (0)