Ўзбекистон Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари томонидан ташкил этилган оммавий қабул давомида Жиззах вилояти Дўстлик тумани Чинобод маҳалласида истиқомат қилувчи Гавҳар Қаршиеванинг қурилиши чала қолган уйи томи ёпилиб, таъмирлаш ишлари уч кунда тўлиқ битказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кам таъминланган ушбу оиланинг уйида яшаш учун зарур қулайликлар яратилиши билан бирга хонадон бекаси «Дўстлик дон» маҳсулотлари корхонасига ишга ҳам жойлаштирилди. Уй меҳнати билан шуғулланиши бўйича корхона билан тузилган шартномага мувофиқ, тикув машинаси бериладиган бўлди.
Оммавий қабул кунлари қишлоқларда яшовчи ва ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 34 оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилди.
Изоҳ (0)