АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги 29 январь, душанба куни Вашингтон 11 мамлакат қочоқларининг мамлакатга киришини тўлиқ тақиқлаш амалиётидан воз кечишини маълум қилди. Бунинг ўрнига янада синчков текшириш амалиёти жорий этилади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати бугунги кунга қадар расман эълон қилинмаган эди. Қочоқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига кўра, гап Миср, Эрон, Ироқ, Ливия, Мали, Шимолий Корея, Сомали, Жанубий Судан, Судан, Сурия ва Яман ҳақида бормоқда. КХДРдан ташқари буларнинг барчаси мусулмон давлатларидир.
Муҳожирларнинг АҚШга киришини чеклаш Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан бири эди. Президент лавозимига киришгандан сўнг бир нечта миграцияга оид фармонлар чиқарди. Улар турли штатлар ва инстанцияларда АҚШ судлари томонидан кишиларни миллатига қараб камситувчи фармонлар сифатида блоклаб қўйилди. 2017 йилнинг декабрида эса ОАВлари Трампнинг Афғонистон, Гаити ва Нигерия муҳожирлари ҳақидаги таҳқирловчи фикрларини ошкор этди.
Изоҳ (0)