Республика цемент ишлаб чиқарувчи корхоналари, хусусан, «Қизилқумцемент» АЖ ва «Бекободцемент» АЖ цементнинг 1 тоннасини 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430–490 сўм/тн сотилиш жойидан келиб чиққан ҳолда) аҳоли учун сотишни ташкиллаштирмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га «Ўзқурилишматериаллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳозирги кунда республиканинг барча йирик шаҳар ва туманларида аҳолига цемент маҳсулотини сотиш савдо жойлари ташкил этилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларида спекулятив тарзда нархларга аралашувга чек қўйиш мақсадида ҳамда мамлакатимиз аҳолисини арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган.
Изоҳ (0)