Футбол бўйича Англия Кубогида «Манчестер Юнайтед» футболчилари 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қуйи лига вакилига қарши ўйинда Жозе Моуриньо жамоанинг янги аъзоси бўлган Алексис Санчесни асосий таркибда майдонга туширди. 72-дақиқага қадар ҳаракат қилган чилилик футболчи Андер Эррера томонидан киритилган голга пас бергани билан ёдда қолди.
Мазкур босқичнинг асосий ўйинлари бугун — 27 январь куни бўлиб ўтади. Унда Премьер-Лиганинг бир қатор клублари майдонга тушади.
Англия Кубоги 1/16 финал 26 январь, жума
«Йовил Таун» — «Манчестер Юнайтед» 0:4
Голлар: Маркус Рэшфорд, 41 (0:1). Андер Эррера, 61 (0:2). Жесси Лингард, 89 (0:3). Ромелу Лукаку, 93+ (0:4).27 январь, шанба«Питерборо» — «Лестер»«Уиган» — «Вест Ҳэм»«Мидлсбро» — «Брайтон»«Саутгемптон» — «Уотфорд»«Ноттс Каунти» — «Суонси»«Хаддерсфилд» — «Бирмингем»«Ньюпорт Каунти» — «Тоттенҳэм»«Ливерпуль» — «Вест Бромвич»
28 январь, якшанба«Челси» — «Ньюкасл»«Кардифф» — «Манчестер Сити»
Изоҳ (0)