Республикачи конгрессмен Элис Стефаник АҚШ ракетага қарши ердаги мудофаа тизими Россия, Хитой, КХДР ёки Эрон томонидан ракета ядро зарбасини қайтара олмаслигини тан олди. Бу ҳақда у Washington Examiner’даги мақоласида маълум қилди.
«Аслини олганда, ракетага қарши мудофаа тизимимиз ўқни ўқ билан уришга ҳаракат қилмоқда, — деб ёзади сенатор. — Синовлар АҚШ эга бўлган имкониятлар барча ракета ҳужумларини тийиб туриш имконини бермаслигини кўрсатди».
Стефаник Америка ракетага қарши ердаги мудофаа тизимининг асосий заиф жиҳатларини санаб ўтади. Жумладан, тизим синовларининг 18 тасидан фақат ўнтаси муваффақиятли ўтган (56 фоиз самарадорлик).
Бундан ташқари, АҚШ ракетага қарши ердаги мудофаа тизими икки базада (Аляска ва Калифорния) жойлашган, бу шарқий соҳилни ҳимоясиз қолдиради.
Стефаник фикрича, АҚШ учун нафақат КХДР ва Эрон, балки Россия ва Хитой ҳам таҳдид юзага келтиради. Сиёсатчи АҚШ ҳимоясини кучайтириш учун ракетага қарши мудофаа тизимини Америка қуруқликдаги қўшинлари 10-тоғ дивизияси жойлашган Форт-Драмга (Нью-Йорк шаҳри) жойлаштиришни таклиф қилади.
Изоҳ (0)