Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми трибунасидан қандай қилиб интернет дастурлар террорчилар ва жиноятчилар қўлида қулай воситага айланиши мумкинлигини Telegram мисолида эслатиб ўтиш ниятида. Унинг нутқидан парчалар бош вазир девонхонаси матбуот хизмати томонидан тарқатилди, деб ёзади «ТАСС».
Мэй интернет-гигантлари экстремистик мазмундаги контентларни автоматик ўчиришда фаолроқ бўлиш зарурати ҳақида сўзлай туриб, тармоқлараро ҳаракатлар талаб этилиши, чунки кичикроқ ўлчамдаги платформалар жиноятчилар ва террорчилар учун тезроқ бошпана бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
«Telegram билан нима юз берганлигини кўрдик. Бу каби кичикроқ платформалар фаолроқ ҳамкорлик қилиши талаб этилади. Ҳеч ким уни ‘террорчилар платформаси’ ёки педофиллар учун оптимал вариант сифатида билишларини истамайди», — дейилади Мэй мурожаатида.
Изоҳ (0)