Франция пойтахтида Сена дарёси суви сатҳи сўнгги бир неча кунлар ичида беш метрга етди, деб ёзади «Газета.ru». Дарё қирғоқлардан тошиб кетиши натижасида кўплаб кўчалар сув остида қолди. Сена қирғоқлари яқинида жойлашган Лувр музейи раҳбарияти сув тошқини хавфи туфайли санъат асарлари пастки қаватлардан юқори қаватларга ўтказилишини маълум қилди. Франциянинг SNCF темир йўл компанияси эса худди шу хавф сабабли шаҳар ташқарисига қатновчи тезюрар поездлар тизимидаги олтита станция ёпилишини эълон қилди. 27 январь, шанба кунгача Париждаги вазият ёмонлашиб, сув сатҳи янада кўтарилиши кутилмоқда.
Сув остида қолган Эйфель минораси: Париждаги сув тошқини оқибатлари (фотогалерея)
×
Изоҳ (0)