Ўтган йил «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари партия сайловолди платформасида белгиланган вазифаларнинг ижросига қаратилган 20 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ташаббускорлик кўрсатди. Шунингдек, 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг 2 таси иккинчи ўқишда қабул қилинишига эришилди, деб хабар беради ЎзА.
Партия фракцияси раҳбари Сарвар Отамуродовнинг таъкидлашича, партия ва унинг фракцияси томонидан Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назорати ўрнатилгани ҳам муҳим аҳамият касб этди. Ҳар икки идора билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, чора-тадбирлар режалари тасдиқланди.
Айни вақтда фракция томонидан маданият соҳасига оид 2 та — «Маданият тўғрисида» ҳамда «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
«Туризм тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан ҳам фаол иш олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)