15 январь куни Москва шаҳридаги Тишинка савдо-кўргазма марказида «Дўппи» Шарқ бозори кўргазмаси иш бошлади. Бу ҳақда «Kulturа.uz» хабар бермоқда.
Кўргазмада Ўзбекистонда фаолият юритаётган компания ва ҳунармандлар ҳам иштирок этмоқда.
«Дўппи» москваликлар ва ушбу шаҳар меҳмонларини МДҲ мамлакатлари ва Россиянинг маданий-бадиий, тарихий мероси, шунингдек Россия бозорига чиқмоқчи бўлган корхоналар билан таништиради.
Мазкур тадбир мунтазам равишда кўргазма сифатида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, кўргазмада ҳар йили Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан тобора кўпроқ корхоналар маҳсулотлари намойиш этилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)