Афғонистоннинг Жалолободида Save the Children ташкилоти офисига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Террорчилар дастлаб автомобиль ичига ўрнатилган портовчи мосламани ҳаракатга келтирган. Охирги маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.
Шунингдек, бино олдида маҳаллий хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида отишма ҳам юз берган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)