Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Рустам Назарзода Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автойўлида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлиши натижасида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раисининг берган ахборотида «Ушбу фожеа қурбонларининг оилаларига, қариндошларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жабрланганларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз. Яна бир бор ҳамдардлик ва таъзия изҳор қиламиз» деб баён қилинган.
Изоҳ (0)