Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков меҳнат миграциясини тўхтатиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «РИА Новости».
Маҳаллий давлат органлари ҳақидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида давлат раҳбари бу борада фикрларини айтиб ўтди.
У губернатор бўлган пайтлари меҳнат миграциясини тўхтата олмаганини айтди ва энди минтақаларни ривожлантиришга ваъда берди.
У муваффақиятли чорвачилик ташаббусларини ёдга олиб, бошқаларга ҳам мол боқиш билан шуғулланишни маслаҳат берди.
«Уч-тўрт мол оилани боқиш имконини беради, селексияга ҳам эътиборли бўлиш керак. Тўрт молинг бўлса, суткасига 60 литр сут олиш мумкин, уни 20 сомдан сотиб, кунига 1200 сом ёки ойига 36 минг сом ишлаш мумкин. Бу муҳожирлар даромадига тенг пул», — таъкидлади Жээнбеков.
Изоҳ (0)