Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитойдаги Осиё Чемпионатининг финалига йўл олгач, айни пайтда Парижда бўлиб турган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов «Дарё» учун эксклюзив интервью берди.
Тарихий натижа: Ўзбекистон U23 термаси Жанубий Кореяни енгиб, Осиё Чемпионатининг финалига йўлланма олди
Учрашувни Париждан томоша қилишимизга тўғри келди. Тошкентга қайтишимиз олдидан йигитларимизнинг тарихий натижа қайд этиб, финалга йўл олгани — кайфиятимизни кўтариб юборди.Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор битта турнирда ҳам Хитой, ҳам Япония ва ҳам Жанубий Кореяни таслим қилишга эришди.Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўзи ёниб турган футболчиларимиз финалда ҳам шундай темпда тўп суриб, қитъа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишларига ишонаман.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Натижадан жуда хурсандман. Бу тасодифий ғалаба эмаслиги кишини икки карра хурсанд қилади. Ўзингиз кўриб турибсиз, йигитларимизда иштиёқ жуда баланд. Бу футболчиларимиз уйғонаётганидан дарак бўлса, ажаб эмас. Ахир биз Япония, Жанубий Корея каби термаларни йирик ҳисобларда мағлуб этмоқдамиз. Баъзида шундай, мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол ўйнаб, якунда мағлуб бўлган жамоалар ҳам олқишланади. Муҳими, футболни юракдан ўйнаш. Мен сўнгги икки беллашувда шуни кўрдим.Хитойдаги турнир Токио—2020 Олимпиадаси учун йўлланма бермасди. Шундай бўлса-да, ЎФФ Равшан Ҳайдаров жамоаси олдига чемпионлик вазифасини қўйганди.Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Ҳа, биз Олимпиадага йўлланма олмаяпмиз. Аммо айтишим керакки, бунинг учун олдинда қатор ишларни амалга оширамиз ва яна бир тарихий натижа қайд этишга бор кучимиз билан интиламиз.Осиё Чемпионати U23’нинг финал ўйини 27 январь куни Вьетнамга қарши бўлиб ўтади.Бироқ сўнгги вақтларда мухлисларнинг кўнгли ўзбек футболидан бироз қолгандек кўринди. ЖЧ—2018 саралашидаги муваффақиятсизлик ҳаммамизга қаттиқ таъсир қилди. Хитойдаги турнирда муваффақиятли иштирок этишимиз, мухлисларга умид бериши мумкин эди. Ўртага нима тикилган бўлмасин, ҳар қандай ғалаба ишқибозларимизни хурсанд қилмай қўймайди. Ва йилнинг мана шундай юқори нотада бошланиши, унинг шундай давом этишига замин яратиши мумкин. Бунинг учун жамоамизга раҳмат. Аммо қайтараман, бу ҳаммаси эмас. Осиёда тенгсиз бўлиш имкониятини қўлдан бой бермаслигимиз керак.
Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Изоҳ (0)