Жанубий Корея ҳукумати аноним банк ҳисобларидан криптовалюталарнинг ҳар қандай транзакциялари тақиқланишини эълон қилди. Бу ҳақда BBC News маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Янгилик 30 январдан кучга киради. Бундан буён криптовалюталарнинг виртуал ҳамёнлари соҳиблари уларни реал банк ҳисоблари билан боғлаши, шунингдек, ўз шахсини тасдиқлаши шарт.
Бундан ташқари, чет элликлар ва вояга етмаганларнинг Жанубий Корея ҳудудида криптовалюталар бозорига инвестиция киритиши тақиқланади. Бу чора виртуал валюталар бозоридан пулларни ювиш учун фойдаланишга чек қўйишга қаратилган.
Изоҳ (0)