Шу йилнинг ёзида Россия яшил майдонларида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам иштирок этади. Саралашда Австралия, БАА, Ироқ, Таиланд каби термаларни ортда қолдириб кетган Саудия, мундиалга тайёргарлик борасида инқилобий қадам ташлашга қарор қилди.
Бунда саудияликлар Испания Ла Лигаси билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди ва унинг доирасида миллий терманинг 9 футболчисини Испания клубларига жўнатиб юборди. Шуларнинг 3 нафари Примерада тўп сурса, яна 4 нафар футболчи Сегунда Лига клубларида фаолиятини давом эттиради. Икки ёш футболчи академия даражасида шуғулланади.
Қайд этиш керак, Саудия Арабистони термаси голландиялик Берт ван Марвейк билан ЖЧ—2018 чиптасига эга чиққанди. Бироқ мундиал йўлланмаси қўлга киритилган бўлса-да, Голландия термасини ЖАР—2010 мундиалида финалга қадар етаклаб борган мураббий Саудия футбол федерацияси билан ҳамкорликни тўхтатди. Бунинг сабаби очиқланмади. Қуйида Испания клубларида фаолиятини давом эттирадиган футболчилар билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)