Эдинбурглик эр-хотин Марк ва Ширли саккиз йилга яқин Испания жанубидаги анъанавий ғор уйда яшаган, деб ёзади Travel Ask. Уларга бундай бошпана шунчалик маъқул келдики, эр-хотин шундай конструкцияли меҳмонхона қуришга қарор қилди.
Бунинг учун улар «ғорлар мамлакати» сифатида машҳур бўлган Андалусиядан 25 минг еврога ер сотиб олди ва яна 50 минг еврога уни таъмирдан чиқариб, «зиндон»ни ёқимли ва шинам меҳмонхонага айлантирди.
Учта хонадан иборат меҳмонхона ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ҳашаматли бассейн қуриш учун яна тахминан 20 минг евро сарфланди. Cuevas Helena деб номланган меҳмонхона аллақачон меҳмонларни қабул қилишни бошлаб юборган.
Изоҳ (0)