АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик лавозимидаги биринчи йили муваффақиятларини қисқача келтириб ўтди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Сайловлардан буён кўплаб соҳаларда мамлакатимиз учун мислсиз муваффақият», — деб ёзди Трамп.
Президент Трамп, ўз муваффақиятлари қаторига, жумладан, фонд бозорларидаги рекордлар, армиянинг кучайиши, жиноятчилик ва чегаралардаги назорат, шунингдек, ИШИД террорчилари билан курашдаги муваффақиятларни киритди.
«Аёллар орасида ва умуман ишсизликнинг энг паст даражаси, солиқларнинг кенг кўламда пасайтирилиши, мажбурий тиббий суғуртанинг ниҳояси — ва бошқалар», — қўшимча қилади президент.
Изоҳ (0)