Рим папаси Францискнинг мамлакатга ташрифидан сўнг 20 январь, шанба куни Чилининг Пангипули коммунасида номаълум кишилар католик черковига ўт қўйди. Бу ҳақда ADN радиостанцияси хабар қилди, деб ёзади «ТАСС».
Черков биноси ёнғин оқибатида тўлиқ вайрон бўлганлиги маълум қилинмоқда. Ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар оловнинг қўшни турар-жойларга тарқалиши олдини олишга эришди.
Полиция суриштирув олиб бормоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар черков атрофида ниқобдаги икки кишини кўрган.
Рим папаси 15-дан 18 январга қадар Чилида бўлди. Бу даврда республика ҳудудида номаълум кимсалар томонидан мамлакатнинг турли туманларидаги тўққизта черковга ўт қўйилди.
Изоҳ (0)