Қозоғистоннинг Ақтўбе 18 январь куни содир бўлган фожиа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев номига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Венгрия Президенти Адер Янош, Чехия Президенти Милош Земан томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келди.
Хорижий давлатлар раҳбарлари ўз мактубларида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар уларни чуқур қайғуга солганини таъкидлаган. Содир бўлган фожиа муносабати билан улар Ўзбекистон Президенти, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари, бутун ўзбек халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)