NASA ва АҚШ энергия вазирлиги космик бўшлиқни тадқиқ этиш ёки Ой ё Марсни ўзлаштиришда қўллаш мумкин бўлган кичикроқ ўлчамдаги ядро реакторини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда NASA сайтига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қурилманинг навбатдаги синови март ойида Невада чўлида ўтказилади. Лойиҳа Kilpоwеr номини олди. Ўн йил ишлашга мўлжалланган реактор қуввати 1 кВтдан 10 кВтгача бўлиши тахмин қилинмоқда.
Космик бошқарма мутахассисларининг баҳолашича, бу икки шахсий турар жойни энергия билан таъминлаш учун етарли бўлиши мумкин. NASA тақдим этган суратларда цилиндр шаклидаги қурилма баландлиги тўрт метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)