«Ўзбекистон Республикаси ўта муҳим объектлари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этилишини назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг танлов ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги» низомга мувофиқ ҳар икки йилда республика тоифаланган объектлари ўртасида маълум бир номинациялар бўйича танлов ўтказилади, деб ёзади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати.
2017 йилнинг декабрида ўтказилган навбатдаги танлов якунига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти «Хавфсизлик чоралари ва талабларига риоя этиш бўйича энг илғор ўта муҳим объект» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этилишини назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссияси мажлисида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясига кубок ва сертификат топширилди.
Ушбу мукофот — пойтахт аэропортининг аэропорт хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар мутахассисларининг уйғун меҳнатлари самараси.
Изоҳ (0)