Бугун, 17 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Президенти раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Xabar.uz».
Маълумот берилишича, йиғилишда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш ўзбек халқининг миллат сифатида юксак маданиятга эга эканини кўрсатиб беришини таъкидлаган.
«Биз ушбу тарихий санани муносиб кутиб олишимиз керак. Агар яна тарихга ҳурматсизлик қилинса, энди халқимиз зинҳор кечирмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, мазкур сана билан боғлиқ тадбирларни юксак савияда ўтказишни назорат қилишни Президент давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга топширди.
Изоҳ (0)