Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар ҳокимлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди. Йиғилишда қатнашган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев у ерда кўтарилган масалаларга ўз муносабатини билдирди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуднининг 80 йиллигини нишонлаш борасида амалга оширилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган бугунги видеоселекторда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мана шундай ҳароратли сўзлар айтилди. Ўтмишга, халқимизнинг буюк намояндаларига, чунончи, устозга бўлган самимий ҳурматни биз Шавкат Мирзиёевдан ўрганишимиз керак. Назаримда, йиғилишда қатнашган ҳар бир киши бу ҳақиқатга яна бир бор иймон келтирди. У кишининг ўз устози Ислом Каримовга кўрсатаётган бундай юксак эҳтиромини нафақат халқимиз, балки бутун дунё жамоатчилиги эътироф этмоқда.Очиғини айтганда, йиғилишда қатнашиш давомида Президентимизнинг қуйидаги фикрлари мени жуда қаттиқ таъсирлантирди, ҳаяжонга солди: «Биз элмиз, катта миллатмиз, халқмиз. Ўз тарихини йўқотган, унга беписанд муносабатда бўлган элнинг келажаги йўқ. Биз Ислом Каримовни қанча эъзозласак, қанча улуғласак, тараннум этсак, халқимизни, ўзлигимизни, миллатимизни шунча улуғлаган бўламиз. Бу тарихий санани юқори савияда ўтказишимиз юксак маънавиятли ва маърифатли халқ эканимизни намоён этади. Бу тадбирлар, шубҳасиз, ёшларни Ватанга, мустақиллигимизга, ўтган аждодларимизга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга».
Шу билан бирга, йиғилишда юбилей маросимларини у кишининг ўзидек самимий ва оддий, ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.
Изоҳ (0)