Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳрида ички ишлар органлари ходимига уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.uz».
14 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеороликда йўл-патруль хизмати ходимларининг Nexia ҳайдовчиси билан ихтилофи акс этган эди.
ИИВга кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ва ЙҲХБ ходимларининг талабларига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган, аммо тирбандликка кириб қолиб, охири тўхташга мажбур бўлган.Ички ишлар ходимлари ҳайдовчи маст эканлигини кўриб, ундан ҳужжатларни кўрсатишни талаб қилган. Аммо салонда ўтирган йўловчи ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилига ҳужум қилган, уни қўллари ва оёқлари билан ура бошлаган.
Воқеа жойига наряд чақирилган, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.Иш юзасидан тўпланган материаллар прокуратура органларига тақдим этилган.
Изоҳ (0)