Бугун, 17 январь куни Вашингтонда Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп билан учрашди, деб ёзади KazInform.
Нурсултон Назарбоев АҚШга расмий ташрифи доирасида Дональд Трамп билан учрашди ва у билан икки томонлама стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кучайтириш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
«Қозоғистон Қўшма Штатларнинг терроризмга қарши 2001 йилги курашини фаол қўллаб-қувватлади ва ҳозирда Афғонистонда ўтказилаётган катта ишларни қўллаб-қувватламоқда. Америка қўшинларининг Афғонистонда ҳозир бўлиши — фақат Қўшма Штатларнинг эмас, бутун дунёнинг вазифаси. Терроризмнинг янги ўчоғига қарши туриш — бизлар, Афғонистон қўшниларининг ҳам бурчи», — деди Назарбоев учрашувдан кейинги брифингда.
Қозоғистон президенти Қўшма Штатларнинг «5+1» форматидаги иштироки муҳимлигини таъкидлади.
Назарбоев, шунингдек, Қозоғистон Афғонистонга 75 миллион долларлик гуманитар ва техник ёрдам кўрсатганлиги, шунингдек, минг нафар ёш афғон мутахассисини ўқитаётганлиги ҳамда бунга 50 миллион доллар йўналтирганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)