Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи илк бор 1827 йилда вафот этган инсоннинг деярли тўлиқ геномини тиклади. Олимлар мақоласи Nature genetics журналида чоп этилган. Бу ҳақда MedicalXpress сайти пресс-релизида маълум қилинди.
ДНК намунасини олиш учун яроқли тўқималар қолмаганлиги сабабли олимлар унинг авлодлари генетик материалларини ўрганди.
ДНК Кариб денгизидаги Санта-Крус оролида Дания мустамлакасида дунёга келган қора танли қул Ганс Жонатанга тегишли бўлган. У кейинчалик Исландияга қочиб келиб уйланган ва уч нафар фарзандли бўлган.
Олимлар Исландия генеалогик маълумотлар базасини таҳлил қилди ва Жонатаннинг 182 авлодини топди. Улардан ҳар бири аждоди геномининг кичикроқ қисмига эга эди. Бу тадқиқотчиларга собиқ қул геномининг катта қисмини тиклаш, шунингдек, унинг насл-насабини тахмин қилиш имконини берди. Олимлар унинг онаси афроамерикалик, отаси эса оқ европалик бўлган деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)