Давлат солиқ қўмитаси солиқ хизмати органларидаги бўш бўлган лавозимларга ишга таклиф этади. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита мутасаддилари маълум қилди.
Давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлик ва инспекторлик лавозимларига хизматга қабул қилиш ҳамда лавозимларига тайинлаш Меҳнат кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Солиқ органлари хизматига ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатлари, маълумоти даражаси ва саломатлигига кўра, давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимларига ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлган шахслар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Талабгорлар ўзлари учун қулай бўлган ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)