Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида бир қатор лавозимий ўзгаришлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» нашри хабар берди.
Филиалнинг компьютер инжиниринг факультети декани лавозимига техника фани доктори Қуванишбай Сейтназаров тайинланган.
Қ. Сейтназаров бунга қадар Телекоммуникация инжиниринги кафедраси мудири лавозимида ишлаган.
Бунгачафакультетга Аллабай Арзиев декан бўлиб келаётган эди. У бундан буён Таълим сифатини ошириш бўлими мудири лавозимида фаолият юритади.
Филиалнинг маркетинг бўлимига табиий ва умумий касбий фанлар кафедраси ассистенти Жанназар Калимбетов тайинланган.
Бунга қадар Marketинг бўлимини Айбек Закимов бошқариб клеган. Айни пайтда А.Закимов докторантура (PhD) босқичида ўқишни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)