23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун «А» гуруҳининг 2-турида мезбон Хитойга қарши майдонга чиқади.
Олдига чемпионлик вазифаси қўйилган Ўзбекистон термаси Осиё Чемпионатини мағлубият билан бошлади
Илк турда Хитой U23 термаси Уммонга қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўзбекистон термаси эса Қатар билан ўйинда имкониятни бой берган — 0:1.Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган жамоанинг Хитойга қарши ўйини Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади ва Спорт-ТВ томонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Осиё Чемпионати U23 «А» гуруҳи. 2-тур 12 январь, жума
Хитой — Ўзбекистон 13:00Уммон — Қатар 16:30
Изоҳ (0)