Қозоғистон Сурия можароси ечимини топишда катта улуш қўшмоқда. Бу ҳақда 12 январь, жума куни БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Енча Суриядаги можароларни ҳал этишда Остона музокараларининг «улкан улуш»ига урғу берди ва Қозоғистон пойтахтидаги музокаралар якуни бўйича деескалация зонаси яратилганлиги, Суриядаги кескинлик даражаси пасайтирилганлигини эслатиб ўтди.
Сурия бўйича музокараларнинг биринчи раунди ўтган йилнинг 23—24 январь кунлари Остонада бўлиб ўтди. 2017 йилнинг декабрида Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича саккизинчи халқаро учрашув бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)