Аргентинанинг ноябрь ойи ўртасида ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сувости кемаси портлаш оқибатида 40 миллисония ичида тўлиқ вайрон бўлган. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз разведка бошқармаси (ОNI) ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Америка разведкаси тахминий хулосаларига кўра, тротил эквивалентида тахминан олти тоннага тенг бўлган портлаш 1 275 фут (389 метр атрофида) чуқурликда юз берган. 0,04 сония вақт оралиғи ҳодисаларни англаб етиш учун талаб қилинадиган вақтдан икки баробар кам эканлиги сабабли ОNI аргентиналик денгизчилар жуда тез ва қийналмасдан ҳалок бўлганлигини хулоса қилади. Ҳужжатда, шунингдек, сувости кемаси бўлаклари соатига 18,5 дан 20 километргача тезликда чўкиб кетганлиги маълум қилинади.
Кейинроқ ОNI вакили ҳисобот бошқарманинг собиқ таҳлилчиси томонидан ёзилганлигини билдирди. У, шунингдек, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг ҳисоботга алоқаси йўқлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)