Ядровий ҳужум ёки табиат катаклизми оқибатида Ердаги барча атом электрстанцияларининг бир вақтда портлаши сайёрани келгуси 156 йил давомида одам яшамайдиган ҳудудга айлантиради, деб ёзади «Наука».
Британиялик олимлар «100» сериалининг тўртинчи мавсуми якунига эътибор қаратди. Унинг қаҳрамонлари сайёрадаги барча АЭСларининг бир пайтда портлаши оқибатида келиб чиққан ядро апокалипсисидан жон сақлаш учун Ерни тарк этади. Бош қаҳрамон 2 199 кун ёки тахминан олти йилдан сўнг Ерга қайтиш мумкинлигига ишонч билдиради. Айнан шу фикрни мутахассислар текшириб кўришга қарор қилди.
Барча атом электрстанциялари электр энергияси умумий миқдорининг 11 фоизини ишлаб чиқаради. Ҳозирги вақтда сайёрада 430 га яқин стационар АЭС ва 200 сузувчи реакторлар фаолият кўрсатмоқда. XXI аср ўртасига келиб бу реакторлар сони икки баробарга ортиб, тахминан 898 тага етиши керак.
Олимлар Чернобиль АЭС ва «Фукусима» ҳалокатидан сўнг йиғилган маълумотлардан фойдаланиб барча ядро реакторларининг бир вақтда портлаши цезий-137 ва бошқа узоқ яшовчи изотопларнинг катта миқдорда ҳавога ташланишига олиб келади. Бу эса Ерни кейинги 156 йил давомида одамлар яшаши учун яроқсиз ҳолга келтиради.
Изоҳ (0)