Янги авлод BMW M5 седани янги Гиннес рекордини ўрнатди. Автомобиль тўхтовсиз дрифтда саккиз соат ҳаракатланди. Бунда автомобиль ёқилғи қуйиш учун тўхтамади, бунинг учун машина юриб турган вақтда тезкор ёқилғи қуйиш тизими ишлаб чиқилган бўлиб, 50 сонийда 70 литргача бензин қуя олади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Седан АҚШдаги BMW Performance Center трекида саккиз соат давомида икки мингтадан ортиқ айланани босиб ўтган.
Ҳаммаси бўлиб, автомобиль 374,17 километрни босиб ўтган ва Toyota GT86 томонидан 209,5 километрга ўрнатилган рекордни янгилаган.
Изоҳ (0)