«Мотор» нашри деярли йўл босмасдан бир неча йил ўз эгасининг омборларида сақланиб, 2017 йилда «топилган» автомобиллар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Ford Escort RS Cosworth
RS Cosworth 7145 нусхада ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар суратдаги модель атига 1340 километр йўл босган. Сотувчининг таъкидлашича, худди янгидек бўлган ушбу автомобиль кимошди савдосида 91125 фунт стерлингга сотилган.
Lancia Delta S4 Stradale
Бугунги кунга қадар ажойиб сақланиб қолган яна бир афсона — 1986 йилда ишлаб чиқарилган Lancia Delta. Италияликлар бу каби автомобилдан 200 нусхада чиқарган. 784 километр йўл юрган машина 500 минг евро туради. Унга 250 от кучига эга 1,8 литрли двигатель ўрнатилган.
Opel Omega
Германияда 1992 йилда ишлаб чиқарилган ва 2017 йилга қадар 703 километр масофа босган Opel Omega сотувга қўйилди. Аввалига унинг нархи 12,9 минг еврога баҳоланган эди, бироқ ҳозир унинг нархи 9999 еврога қадар тушиб кетди.
Lexus LFA Nurburgring Package
Атиги 500 нусхада ишлаб чиқарилган модель. Уларнинг 50 таси Nurburgring Package трек-пакетига эга. 100 километр масофани босган суперкар январь ойида сотувга қўйилади. Унга 562 от кучига эга 4,8 литрли V10 двигатели ўрнатилган.
Nissan Skyline GT-R V-Spec II Nür
Япониянинг йирик автомобиль концерни томонидан 1000 нусхада ишлаб чиқарилган модель. Суратдаги нусха 2002 йилдан 2017 йилга қадар 10 километргина йўл юрган. Унга 280 от кучига эга 2,6 лирли V6 турбомотори ўрнатилган.
Mitsubishi Lancer Evo IX MR
Mitsubishi’нинг ушбу тўққизинчи авлоди 2009 йилда яратилган. Ўша вақтда америкалик дилерлар бу маркани сотиб олиб, ўзларининг омборига жойлаштирган. 15 километр масофа босган автомобиль 137954 долларга сотилган.
Mercedes-Benz SL 500
1990 йилларнинг ўрталарида ушбу машина бир аёлга совға қилинган ва у кабриолетни 128 километр ҳайдаганидан сўнг калитини йўқотиб қўйган. Экспертларнинг фикрича, агарда автомобиль шунча вақт давомида ҳайдалганида ҳозирда унинг нархи 9 минг долларда ошмасди, бироқ 20 йил бус-бутунлигича сақланган модель юқоридаги нархдан етти баробар қимматроққа сотилиши мумкин.
Изоҳ (0)