Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЎзА 10 январь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ойбек таваллуд топган кун муносабати билан адиб ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар билан бўлишди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон ФА академиги Ойбек (Мусо Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ойбек Тошкент университетининг ижтимоий фанлар факультетида (1925–27 йиллар), Ленинград халқ хўжалиги институтида (1927–29 йиллар) ўқиган ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга қайтиб, Тошкент университетида ўқишни тугатган (1930 йил).

Адиб «Туйғулар» (1926), «Кўнгил найлари» (1929), «Машъал» (1932) шеърий тўпламлари, «Дилбар – давр қизи» (1932), «Ўч» (1933), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1934), «Қаҳрамон қиз» (1936), «Гулноз», «Камончи», «Навоий» (1937) сингари достонлар ёзган. Насрий мероси 5 роман («Қутлуғ қон»(1940), «Навоий»(1942), «Қуёш қораймас»(1943 –59), «Улуғ йўл»(1967), «Олтин водийдан шабадалар»(1949), 4 қисса («Шонли йўл», «Нур қидириб», «Болалик хотираларим», «Бола Алишер») ҳамда бир қанча ҳикоя ва очерклардан иборат.

А.С.Пушкиннинг «Евгений Oнeгин» шеърий романи, М.Ю.Лермонтовнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмаларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ойбек 1968 йил 1 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2001 йил).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)