Россиянинг Саратов вилоятида рўй берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий баёнот берди.
Россия ички ишлар вазирлигининг Саратов вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотига кўра, 7 январь куни тахминан соат 20:00 да федерал автомобиль йўлнинг 560-чи километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Саратов вилояти томон ҳаракатланаётган BMW русумли автомобиль ҳайдовчиси қияликда бошқарувни йўқотиб, Renault русумли микроавтобус билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида беш киши жабрланган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, барча жабрланганлар, шу жумладан тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ва BMW ҳайдовчиси Петров туман касалхонасига олиб келинган.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон фуқароси Чориева Саёҳат Ташпулатовна (1982 йил 30 августда Қашқадарё вилоятида туғилган) Петров туманидаги касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Унинг ҳолати барқарор, жабрланганнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Ўзбекистон фуқаролари бўлган Renault микроавтобусининг бошқа йўловчилари енгил тан жароҳати олган ва касалхонага ётишни рад этган. Булар:
Фаёза Рустам қизи Эшпулатова, 1995 йилда туғилган;
Мухторхон Пулатович Гиёсов, 1972 йил 6 январда туғилган;
Нуриддин Илхамович Хайдаров, 1986 йил 14 февралда туғилган.
Ҳозирги вақтда элчихонанинг консуллик бўлими жабрланган аёлга ёрдам бериш масаласини ҳал этмоқда.
Изоҳ (0)