Ўзбекистон молия вазирлиги 2017 йил 29 декабрида Тошкент иссиқлик электр станцияси томонидан Қибрай туманига етказиладиган иссиқлик энергияси учун янги тарифни белгилади. У 2018 йил 20 январидан кучга киради, деб хабар беради «Газета.uz».
Иссиқ сув ва иситиш учун янги тариф барча истеъмолчилар, шу жумладан, қайта сотувчи истеъмолчилар ҳамда иссиқхона-парник хўжаликлари учун бир хил — 1 Гкал учун 62600 сўм бўлади (ҳозирги нарх — 57520 сўм). «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун тариф ўзгармайди.
29 декабрда белгиланган тариф кучга кириши билан 2017 йил 4 августда белгиланган тариф кучини йўқотади.
Изоҳ (0)