АҚШ разведка ҳамжамияти Шимолий Корея ядровий дастурининг кескин ривожланиб кетишини ўз фаолиятидаги энг йирик муваффақиятсизликлардан бири сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда, The New York Times’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Разведка вакиллари Ким Чен Иннинг мақсади ва фаолиятига нотўғри баҳо берганини тан олмоқда.
Газета суҳбатдошларининг айтишича, махсус хизматлар Дональд Трамп президентлигининг бошланишида уни Шимолий Корея масаласида тинчлантирган эди. Разведкачилар АҚШ КХДР ядровий дастури бирор жиддий муваффақиятга эришгунига қадар камида тўрт йил вақтга эга бўлишини таъкидлаган эди. Аммо орадан бир йил ўтмай КХДР ядровий соҳада кутилмаган тараққиётни намойиш қилмоқда.
2016 йили КХДР ўрта масофадаги саккизта ракетани учирди. Шуларнинг еттитаси старт майдончасида ёки парвоз чоғида портлаб кетди. Шунга асосланган ҳолда разведкачилар Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятига нотўғри баҳо берди, шунингдек, унинг бу муваффақиятсизликларини собиқ президент Барак Обаманинг саботаж чоралари билан боғлади.
Изоҳ (0)