Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир вилоятида қўлбола портловчи ускуна портлади. «РБК»нинг хабарига кўра, портлаш оқибатида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлган.

Фото: Twitter / @ANI

Фото: Twitter / @ANI

Портлаш Сопор шаҳрида юз берган. Террорчилар портловчи ускунани савдо кўчасидаги дўкон олдида қолдирган ва полиция патрули ўтаётган вақтда уни портлатган.

Жамму ва Кашмир штати Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади. Покистон Кашмирнинг маълум бир қисмини назорат қилади ва уни Ҳиндистон томонидан босиб олинган ҳудуд деб ҳисоблайди.

Штат ҳудудида диний-айирмачилик гуруҳ фаол, улар Ҳиндистон таркибидан ажралиб чиқиш тарафдори. 2016 йил сентябрида жангарилар ҳужуми оқибатида штатда тўққиз нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлган эди. Кейинроқ бу ерда Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасида отишма юз бериб, оқибатда икки покистонлик аскар қурбон бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилди
Дунё
Байден ва Макроннинг кечки овқати Оқ уйга ярим миллион долларга тушди (видео)
Кино
«Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар