Сирдарё вилоятида тадбиркорларга кўмаклашиш маркази фаолият бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Марказ «Бетон-саноат» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан янгидан барпо этилиб, барча шароит ва қулайликлар яратилган 3 қаватли бинонинг биринчи қаватида фаолият бошлади.
Айни пайтда марказнинг консалтинг, риэлторлик ва бошқа хизматлари йўлга қўйилиб, 30 нафар ходим фаолият юритмоқда. Шунингдек, соҳа вакилларига янада қулайлик яратиш мақсадида ўнта тижорат банкининг вилоят филиали ҳам ушбу бинода жойлаштирилди. Келгусида тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш турлари кенгайиб, сифати янада такомиллашади. Бу эса ишлаб чиқаришнинг кенгайишига, маҳсулот тури ва сифати ортишига, кўплаб янги иш ўринлари очилишига замин яратади.
Бинонинг 2 ва 3-қаватлари янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилаётган аҳоли турар жойлари учун мўлжалланган бўлиб, айни вақтда у ерда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)